Жаҳон | 11:25 / 11.09.2017
6995
1 дақиқада ўқилади
Клинтон АҚШ президентлигига ўз номзодини бошқа қўймайди
АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтоннинг маълум қилишича, президентлик лавозими учун ўз номзодини бошқа илгари суриш ниятида эмас.
"Мен номзодни илгари суришга нуқта қўйдим, бироқ сиёсатни тарк этаётганим йўқ, сабаби ўртада мамлакатимиз келажаги турганига ишонаман", - дея маълум қилди у CBS телеканалига берган интервьюсида. Хабар қилинишича, Клинтон сиёсий фаолиятининг фаол қисми якунланди.
Собиқ давлат котибининг интервьюда таъкидлашича, сайловлардаги мағлубиятни ҳамон оғриқли қабул қилмоқда. У президентлик пойгаси бўйича ўз қарашларини “Нима рўй берди” (What Happened) номли китобида баёнот этган, у 12 сентябрь куни сотувга чиқиши керак.
Аввалроқ Ҳиллари Клинтон президент бўлишига тўсқинлик қилган хатосини маълум қилганди.