Жаҳон | 18:26 / 15.09.2017
6770
1 дақиқада ўқилади

Лондон метросидаги терактдан сўнг 18 киши шифохонага олиб кетилди

Фото: Reuters

Лондон метрополитенида юз берган портлашдан сўнг 18 киши шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда шаҳар тез ёрдам хизмати хабарида айтилади.

«Биз «Парсонс-Грин» метро бекатида рўй берган ҳодисадан сўнг 18 киши шифохонага олиб кетилганини тасдиқлаймиз. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ», - дея хабар қилган тиббий хизмат вакили.

Аввалроқ Тереза Мэй фавқулодда йиғилиш ўтказиши, Лондон метросидаги портлаш теракт сифатида баҳолангани хабар қилинганди.

 

Мавзуга оид