Жаҳон | 09:51 / 22.11.2017
6809
1 дақиқада ўқилади

Фаластин АҚШ билан алоқаларни узмоқда

Фаластин ҳукумати АҚШ билан барча алоқаларни музлатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу Қўшма Штатлар Давлат департаменти Вашингтондаги Фаластинни озод этиш ташкилоти ваколатхонаси фаолиятини тўхтатиб қўйганидан сўнг юз берди, деб хабар қилмоқда The Times of Israel.

Фаластинни озод этиш ташкилоти вакилининг маълум қилишича, у Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосдан «америкаликлар билан барча алоқа каналларини ёпиш» ҳақида кўрсатма олган.

Бундан аввал Фаластин АҚШни Фаластинни озод этиш ташкилоти ваколатхонасининг ёпилиши туфайли барча алоқалар узилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Мавзуга оид