Спорт | 08:59 / 15.08.2018
20404
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматов: «Бу йилнинг энг асосий мусобақаси»

Фото: KUN.UZ

18 август куни Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Kun.uz мухбири ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари билан “Тошкент” халқаро аэропортида суҳбат уюштирди.

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг айтишича, мусобақада олтин медални қўлга киритиш учун ҳаракат қилади.

“Олтинга ҳаракат қиламан. Бошқа мақсад йўқ, фақат олтин. Тайёргарлик уч босқичдан иборат бўлди. Ҳар бир босқичи 15-16 кун давом этди. Ҳар бирида яхшилаб машғулотлар олиб бордик.

Олимпиадага қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, бунга ҳам шундай даражада тайёрландик. Бу йилнинг энг асосий мусобақаси. Қозоғистон, Ҳиндистон Филиппиндан кучли боксчилар бор. Яхши натижаларни қўлга киритиш мақсадида кетяпмиз”, - дейди Дўсматов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори Исроил Мадримов ҳар бир спортчимиз олтин медалга лойиқ эканини маълум қилганди.

Мавзуга оид