Ўзбекистонда аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани маълум қилинди
Доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар эълон қилди.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади.
Бундан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 31,1 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,1 фоизга тенг.
Аввалроқ, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2 фоизга кўпайиб, 35 миллиондан ошгани маълум қилинганди.
2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.
Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Республиканинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 миллион кишига ошган.