Жаҳон | 12:50 / 15.07.2022
5516
2 дақиқада ўқилади

Беларус ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди

Беларус Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш учун расман ариза берди.

Фото: news.cgtn.com

Бу ҳақда ташкилот бош котиби Чжан Мин маълум қилди.

«Беларус Республикаси ШҲТга аъзо давлат сифатида кириш учун расман ариза топширди», — дейилади хабарда. 

Шунингдек, Эрон Ислом Республикасига ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш жараёни ниҳоясига етаётгани маълум бўлди. 

Аввалроқ, Владимир Норов ШҲТнинг блоксиз мақомини сақлаб қолиш муҳимлигини билдирганди.

Ўзбекистон 2022 йилда ташкилотнинг амалдаги раиси ҳисобланади.

«Келиб чиқаётган қийинчилик ва чақириқларга қарамай, ШҲТ учун блокдан ташқари мақомини сақлаб қолиш принципиал аҳамиятга эга», — деди Норов ШҲТни кучайиб бораётган беқарорлик фонида ҳарбий ташкилотга айлантириш мумкинми деган саволга жавоб берар экан. 

Шу билан бирга, Норов ШҲТга аъзо давлатлар учун ҳозирда ШҲТнинг янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашда салоҳиятини кучайтириш билан боғлиқ устувор вазифаларни ҳал этишга эътибор қаратиш муҳим эканини таъкидлади.

Мавзуга оид