20:05 / 28.08.2022
11975

Апелляция аризаларини қабул қилиш  бошланди

Натижаларидан норози абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди. Шикоятларни кўриб чиқиш 7 сентябрдан бошланади. 

Фото: KUN.UZ

ДТМнинг хабар беришича, Бугун, 28 августдан ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.

Шикоятлар 6 сентябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда юборилади.

Қайд этилишича, абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризаси берилгач, абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. 

Белгиланган вақтда шахсни тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиш талаб қилинади.

Апелляция аризаларни кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрдан бошланади.

Апелляция бериш тартиби билан батафсил шу ерда танишишингиз мумкин.

Top