Исроилнинг Ғазо марказий қисмига авиазарбасида 13 киши ҳалок бўлди
Исроил самолётлари «Нусайрат» ва «Ал-Мағози» қочқинлар лагерларидаги иккита уйга зарба берди.
Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори марказий қисмидаги «Нусайрат» ва «Ал-Мағози» қочқинлар лагерларига уюштирган зарбалари натижасида 13 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, кўплаб инсонлар яраланди.
«Анадолу» агентлигининг тиббий манбаларга таяниб хабар беришича, Исроилнинг Ғазо сектори марказига уюштирган ҳаво ҳужумларидан сўнг 13 киши ҳалок бўлган, кўп сонли ярадорлар «Ал-Ақсо» касалхонасига етказилган.
Соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида болалар ва аёллар ҳам бор.
Гувоҳларнинг айтишича, Исроил жанговар самолётлари «Нусайрат» ва «Ал-Мағози» қочқинлар лагерларидаги иккита уйга ҳаво ҳужуми уюштирган, бу вайронагарчилик ва катта зарарга сабаб бўлган.
Гувоҳларнинг қайд этишича, қутқарув хизматлари ва тиббиёт гуруҳлари бедарак йўқолганларни қидириш учун вайроналар остида қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 06.01.2025
ҲАМАС гаровдаги бир қанча исроилликни озод қилишга тайёрлигини билдирди
14:46 / 06.01.2025
ОАВ: Исроил «Ҳизбуллоҳ» билан узоқ муддатли сулҳ тузмоқчи
14:22 / 03.01.2025
Исроил армияси: 2023 йил 7 октябрдан бери 28 ҳарбий ўз жонига қасд қилди
11:55 / 03.01.2025