Жаҳон | 21:34 / 08.01.2025
1150
1 дақиқада ўқилади

Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди

Анклавдан 100 мингга яқин фаластинлик қочгани ва 55 мингдан ортиғи ҳалок бўлгани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images

Фаластин Марказий статистика бюроси (CSBP) маълумотларига кўра, 15 ой олдин Исроил билан бошланган уруш оқибатида Ғазо аҳолиси 6 фоизга камайди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.

Қайд қилинишича, анклавдан 100 мингга яқин фаластинлик қочган ва 55 мингдан ортиғи ҳалок бўлган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери 45,5 минг фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болалар. 11 минг нафар фаластинлик бедарак йўқолган.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги CSBP маълумотларини «Исроилни қоралаш мақсадида уйдирилган, шиширилган ва манипуляция қилинган» деди.

CSBP маълумотларига кўра, Ғазо аҳолисининг қарийб 22 фоизи озиқ-овқат етишмовчилигининг ҳалокатли даражасига дуч келмоқда. Бюро маълумотларига кўра, ушбу 22 фоиздан 3,5 мингга яқин болалар тўйиб овқатланмаслик туфайли ўлим хавфи остида.

Мавзуга оид