Тўқаев Қозоғистонни атом энергетикаси ривожланган давлатга айлантирмоқчи
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга АЭС қуришни тезлаштириш бўйича топшириқ бериб, тез орада бу турдаги электр станциялари сони ошиши мумкинлигини маълум қилди.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ривожланган ядровий энергетикага эга мамлакатга айланиши учун бир нечта атом электр станциясини қуриш бўйича ишларни тезлаштириши кераклигини маълум қилди, деб хабар беради Оқўрда матбуот хизмати.
«Атом электр станцияларини қуришни тезлаштириш керак. Интервюда айтганимдек, яна иккита, балки учта катта станция қурамиз. Биз Қозоғистонни ядровий энергетикаси ривожланган, сунъий интеллект ва рақамлаштириш тўлиқ ишлайдиган мамлакатга айлантиришимиз керак», — дейди Тўқаев Остонадаги Лойиҳа офисига ташрифи давомида.
Тақдимотлар билан танишиб чиққан Қозоғистон президенти ҳукумат аъзолари асосий эътиборни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда салмоқли натижа келтирадиган ҳаракатларга қаратишлари кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ Тўқаев «Она тили» газетасига берган интервюсида Қозоғистонга катта қувватли атом электр станцияси кераклигини маълум қилганди. У яқин келажакда иккинчи, эҳтимол учинчи АЭС қурилиши бошланишини истисно этмаган.
Қозоғистонда 2024 йил 6 октябр куни АЭС қуриш бўйича референдум ўтказилган эди. Унда иштирок этганларнинг 71,12 фоизи республика учун бу турдаги электр станцияси кераклигини ёқлаб овоз берган.
Мавзуга оид
11:46 / 09.01.2025
“Қозоқгейт” иши – АҚШ Қозоғистон президенти ва бош вазирини нимада айблаган эди?
18:36 / 08.01.2025
Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди
17:55 / 08.01.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёдаги гидропостларни автоматлаштириш бўйича келишиб олди
17:53 / 08.01.2025