Ўзбекистон | 16:35 / 12.02.2021
55049
2 дақиқада ўқилади

Баҳодир Матлубов ИИВ Академияси раҳбарлигидан кетди. Унинг ўрнини вазир ўринбосарларидан бири эгаллади

Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари, генерал-лейтенант Баҳодир Матлубов ИИВ Академияси раҳбарлигини тарк этди.

«Баҳодир Аҳмедович Матлубов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимидан озод этилсин», дейилади президент фармонида.

Ҳозирча унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Президентнинг бошқа фармонига кўра, Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов ИИВ Академиясининг янги раҳбари этиб тайинланган.

Рустам Хатамов (ўртада)

«Рустам Абдуғаниевич Хатамов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинлансин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилсин», дейилади фармонда.

  • Генерал-лейтенант Баҳодир Матлубов 2006-2013 йилларда Ўзбекистон ички ишлар вазири бўлган, 2013 йил декабрида нафақага чиққан, 2016 йил декабрида яна давлат ишига қайтиб, ИИВ Академияси раҳбарлигига тайинланганди.
  • Полковник Рустам Хатамов 2018 йил августидан буён Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид