Ўзбекистон | 18:30 / 19.01.2018
64316
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик шифокорлар Ақтўбедаги фожиадан омон қолганлар ҳолати ҳақида маълумот берди

Фото: BNews.kz

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрига Ирғиз туманидаги даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасидан омон қолганлар олиб келинган. BNews.kz мухбири уларни қабул қилиб олган шифокорларнинг фикрларини келтирди.

«Жабрланувчиларнинг барчаси - 5 киши шифохонага олиб келинди. Уларнинг икки нафарида биринчи даражали куйиш ҳолати қайд этилган. Яна 3 киши ис газидан заҳарланган. Уларга керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилди», дея Ақтўбе области соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Асет Калиевнинг сўзларини келтирган нашр.

Травмотологлардан кейин жабрланувчиларни Тиббиёт институтидан келган психологлар гуруҳи кириб кўрган. Уларнинг сўзларига кўра, 25 ва 35 ёшдаги икки жабрланувчи психологик карахт аҳволда.

«Уларнинг ҳолати турлича. Баъзилари ҳали атрофни яхши англамаяпти. Бу психологик шок ҳолати. Айниқса, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида қариндошлари ҳалок бўлган йигит оғир аҳволда», деган психолог.

Журналистлар ичкарига қўйилмаган. Жабрланувчилар жойлаштирилган шифохона яхши қўриқланмоқда.

Фото: BNews.kz
Фото: BNews.kz

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид