Ўзбекистон | 17:59 / 10.05.2021
3734
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги 2263 та маҳаллада марказлашган ичимлик суви йўқ — «Ўзсувтаъминот»

Республикада марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган маҳаллалар сони 2263 тани ташкил қилади.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров ичимлик суви билан таъминланиш бўйича маълумот берди.

Республикада марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган маҳаллаларни махсус техникалар ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

«Республикадаги марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган 2263 та маҳаллалар аҳолисига жами 1846 та, шундан, 316 та “Сув таъминоти” МЧЖларнинг махсус -техникалари, 50 та юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 1480 та фуқароларнинг шахсий сув ташиш техникалари орқали тоза ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоятидаги 342 та маҳаллаларда яшовчи ҳамда Қарши шаҳар ҳудудидаги 6 та сув тарқатиш шохобчалари орқали (сотиладиган 1 м3 сув 2800 сўм (ҚҚС билан 3220 сўм) қизил ва сариқ ҳудудларда жойлашган маҳалла аҳолиси ичимлик суви билан махсус сув ташиш машиналари ёрдамида таъминланади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллага хизмат кўрсатувчи махсус сув ташиш машиналари рўйхати шакллантирилиб, унга кўра, 26 та “Сув таъминоти” МЧЖларининг, 20 та юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг махсус техникалари ва 720 нафар фуқаронинг шахсий сув ташиш техникалари орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда», дея маълумот берди «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров.

Мавзуга оид