Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акмал Бурҳонов ўзига 1,5 млн долларлик уй совға қилингани ҳақидаги миш-мишни рад этди
Интернетдаги каналлардан бирида Аксилкоррупция агентлиги директорига қайнотаси 1,5 млн долларлик ҳовли ҳадя қилгани ҳақида хабар тарқатилди. Агентлик раҳбари бу ёлғон эканини таъкидлаб, шундай бўлса-да хабарни қайнотасига юбориб қўйганини айтиб ҳазил қилди.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов ўзига 1,5 миллион долларлик уй совға қилингани ҳақида хабарларни ёлғон, деб атади.
“Бу ёлғон хабар! Шундай бўлса-да, қайнотамга юбориб қўйдим”, – дея кулган смайл билан пост қолдирди агентлик раҳбари ўз Twitter-саҳифасида.

Telegram'даги каналлардан бирида тарқатилган хабарда Акмал Бурҳоновга қайнотаси 1,5 млн долларлик данғиллама ҳовли совға қилгани, ер остки қисми 2 қават, ер устки қисми 2 қават бўлган уйда 3 нафар хизмат борлиги иддао қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Акмал Бурҳоновга берилган совғалар ҳақида маълумот берганди. Ўзбекистон учун ноодатий янгилик бўлган бундай ахборотда Бурҳоновга агентлик раҳбари этиб тайинланганидан то 2023 йилгача умумий қиймати 14,6 млн сўм бўлган 8 та совға берилгани қайд этилганди.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
14:10 / 07.12.2023
Ўзбекистон хорижий мансабдорларга пора беришга қарши конвенцияга қўшилади
21:53 / 04.12.2023
“Ёғли” бюджет, элитар коррупция ва кечикаётган декларациялаш — Акмал Бурҳонов билан суҳбат
11:26 / 01.12.2023