Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Лада» машинаси ёниб кетди
Бугун ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида машина ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Маълум бўлишича, фуқаролардан бирига тегишли «Лада-Самара-115» русумли машина ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун 10 июль куни соат тахминан 11.40ларда Шаҳрисабз тумани Чоршанбе қишлоғида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналаридан бирида «Лада-Самара-115» русумли машина ёниб кетган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ёниб кетган машина Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида яшовчи Б.Л.га тегишли бўлган ва машинага техник хизмат кўрсатилаётган вақтда ёнғин келиб чиққан. Ёнғиндан ҳеч ким куйиш тан жароҳатини олмаган ва бино ҳамда иншоотларга зарар етмаган.
Таъкидланишича, ҳодиса бўйича Шаҳрисабз тумани ФВБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:39 / 20.11.2025
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш фош этилди
11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида
10:56 / 20.06.2025
Ҳисоракда 1,5 млн долларга кичик ГЭС қурилди
17:58 / 08.11.2024