Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 сентябрь куни президент ваколатларини президент вазифасини бажарувчисига юклаш масаласи кўриб чиқилади
7 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси таклифига кўра Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисини 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканали орқали маълум қилинган.
Мажлис кун тартибида битта масала - президент ваколатларини президент вазифасини бажарувчисига юклаш масаласи ўрин олган.
Ўзбекистон республикаси халқи оғир мусибатни бошидан кечирмоқда. 2016 йил 2 сентябрида республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади.
Бунда 3 ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат президенти сайлови ўтказилади.
Шунга кўра, Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси юқори палатаси – Сенат раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини вақтинча бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш жараёни
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Ниғматилла Йўлдошев таржимаи ҳоли
Мавзуга оид
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
13:29 / 25.12.2025
Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025