Жаҳон | 16:14 / 27.04.2018
8030
1 дақиқада ўқилади

Арманистонда мухолифат етакчиси президент билан мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилди

Фото: Sputnik/ Асатур Есаянц

Арманистондаги мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян мамлакат президенти Армен Саркисян билан юзага келган вазиятни муҳокама қилгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзган

«Кеча кечқурун Арманистон президенти Армен Саркисян билан учрашув ўтказдим. Мамлакатда юзага келган вазиятни ва ҳозирги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама этдик», - дея маълум қилди Пашинян.

Таъкидланишича, Саркисян мухолифат етакчиси билан учрашувга ҳужжат олиб келган, у президент 2011 йилдан бери Британия фуқароси эмаслигини исботлайди. Бу эса мамлакат президенти лавозимида ишлашга тўсқинлик қилиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда янги бош вазир қачон сайланиши маълум бўлганди.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид