Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам буни сезмайди” — Қўчқоров энергия тарифлари ўзгариши ҳақида
“Энергетика тарифлари бўйича албатта ишлар олиб бориляпти. Бу бўйича нимадир қилиниши кераклигини ҳамма билади. Шуни ишонтириб айтишим керакки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами бу ўзгаришларни сезмайди”, – деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.
Фото: Kun.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2023 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.
Палата ялпи мажлисида сўз олган бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, кейинги йилда ҳам энергетика тарифлари бўйича ишлар давом эттирилади.
“Жорий йилда ялпи ички маҳсулотимиз, аҳоли жон бошига 2200 долларга етиши кутилмоқда. Давлат раҳбари 2026 йилнинг охиригача ЯИМни 100 млрд доллардан ошириш вазифасини қўйган, бугунги иқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиладиган бўлса, бу кўрсаткичга 2025 йилнинг охирида ҳам эришишимиз мумкин.
Олтин ишлаб чиқариш охирги 5 йилда 87 тоннадан 105 тоннага, мис ишлаб чиқариш 110 минг тоннадан 148 минг тоннагача кўпайди.
2023 йилда 1,2 гегаватт, 2024 йилда эса умумий қуввати 4,7 гегаватт бўлган хусусий электростанциялар ишга туширилади. 2023 йилда хусусий электростанцияларнинг улуши 18 фоизга етиши кутилмоқда. Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланиш Ўзбекистон учун жуда муҳим аҳамиятга эга.
Энергетика тарифлари бўйича албатта ишлар олиб бориляпти. Бу бўйича нимадир қилиниши кераклигини ҳамма билади. Шуни ишонтириб айтишим керакки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами бу ўзгаришларни сезмайди”, – деди Жамшид Қўчқоров.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг иқтисодий блоки энергетика соҳасидаги муаммолар ечими сифатида соҳага бозор механизмларини жорий қилиш, хусусий инвесторларни жалб қилиш ва энергетика бозори яратиш учун, ижтимоий ҳимоя меъёрларини белгилаган ҳолда, биринчи навбатда бизнес, иккинчи навбатда аҳоли учун тарифларни оширишни режа қилган.
Ҳукумат 2022 йил 1 июлидан бизнес учун тарифларни бозор нархларига яқинлаштириш, аҳоли учун эса тарифларни табақалаштирилган тартибда оширишга қарор қилган, лекин якунда бу кечиктирилган эди.
Мавзуга оид
07:27 / 25.12.2025
Олтин учун "пойга": 2000 йилдан бери захираларини энг кўп оширган давлатлар
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
14:13 / 22.12.2025
Олтин нархи тарихда илк марта 4 400 доллардан ошди
09:00 / 21.12.2025