Жамият | 12:23 / 29.04.2016
8111
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ўзбек тили дарслиги чоп этилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет ўқитувчиси Гулбаҳор Искандарова ҳамда Жонгянг Минцу университети ўқитувчиси Гулибонум Кейбатули ўзбек тилини ўрганиш истагидаги хитойликлар учун дарслик ишлаб чиқишди.

Жонгянг Мизу нашриётида чоп этилган дарслик икки тил вакили билан ҳамкорликда яратилгани учун содда, тушунарли ва ўрганиш учун қулай дастурга эга бўлди.

Китобнинг ўзига хос жиҳати шундаки, қўлланмадан ўзбек тилидан умуман бехабар бўлган хитойлик ҳам фойдаланиб, ўзбек тилини ўрганишни бошлаши мумкин. Келгусида дарсликнинг давом эттирувчилар учун мўлжалланган қисми ҳам чоп этилиши режалаштирилган.

Жонкуяр педагогларнинг кўп йиллик изланишлари натижаси бўлган ушбу дарслик ўзбек-хитой маданият алмашинуви ўртасида қўйилган катта қадамдир.

Қўлланма май ойида сотувга чиқади.