Ўзбекистон | 12:21 / 09.01.2019
19681
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Ҳиндистонга боради

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Неъматовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Ҳиндистоннинг Гужарат штатига боради. Ташриф бир ҳафтадан сўнг - тахминан 17-18 январь кунлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, Гужарат штатида ишбилармонлик саммити ва кўргазма ташкил этилади. Кўргазма фармацевтика маҳсулотлари ва енгил саноат соҳасига бағишланган бўлади. Йиғилишда маълум қилинишича, Ўзбекистон кўргазмасига тахминан 4 мингга яқин кишининг ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонда ташриф билан бўлганди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Маълумот учун: Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид