Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Россияда ўлдирилган ўзбекистонлик мигрант ҳақида расмий маълумот берди
Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ленинград вилояти тергов органларининг расмий маълумоти асосида 2019 йил 28 июнь куни Всеволожск тумани Лесколово қишлоғида жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Р. ўлдирилганини тасдиқлади.
Жиноят қидирув ходимлари томонидан 29 июнь куни мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи - петербурглик 15 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинган.
Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда тергов органлари билан алоқа ўрнатилган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳамда эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
08:53 / 04.02.2026
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди
21:28 / 22.12.2025