Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаррух Дадахўжаев: «Ҳар битта патруль пости — криминалнинг уяси»
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Фаррух Дадахўжаев қўмитанинг 13 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида йўллардаги патрул постлари фаолияти юзасидан танқидий фикрларини билдириб ўтди.
Сенатор катта йўллар бўйидаги патруль постларининг ҳар бири криминалнинг уяси экани, ноқонуний постлар борлиги ҳақида гапирди. Унинг айтишича, йўл бўйларида «Stop» белгисини қўйишда ноқонунийликлар кузатилмоқда.
«Белгини фақатгина фавқулодда вазиятларда қўйиш керак. Кундузи ҳамма белгиларни олиб ташлайди. Кейин кечқурун яна қайта қўйиб оляпти. Ҳар битта патруль пости криминалнинг уяси. «Stop» белгиларини «карманный» қилиб олишган. Байрам олди профилактика ишлари учун қўйганмиз, дейишади. Байрам учун белги бир ой олдин қўйилмайди. Қонуний тартибда ташкил этилган постларнинг ҳар бирида фотоназорат, талаб этиладиган кузатув мосламалари бўлиши шарт», дея Фаррух Дадахўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қўмита раиси айниқса Фарғона ─ Тошкент оралиғи йўл белгилари ва постларини қатъий назоратга олиш лозимлигини таъкидлади.
Бундан аввалроқ вилоятлардаги айрим йўл патруль-постлар фаолияти қайта тикланган, ИИВ бу вақтинчаликка эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:40 / 14.12.2019
«Ҳеч кимнинг ички ишлар ходимларини қонунчиликни бузишда асоссиз айблашга ҳақи йўқ». ИИВ вакили сенаторнинг сўзларига муносабат билдирди
09:55 / 14.12.2019
Сенатор «паспорт стол» фаолиятини танқид қилди
08:22 / 14.12.2019
Фаррух Дадахўжаев: Ўзбекистондаги қутқарув хизматлари етарлича оёққа турмаган
07:49 / 14.12.2019