Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиздаги аэропорт орқали амалга ошириладиган парвозлар Қаршидаги аэропортга кўчирилади
Термиз халқаро аэропорти фаолияти 25 декабргача тўхтатилган.
Фото: Uzbekistan Airports
Термиз халқаро аэропорти орқали амалга ошириладиган парвозлар Қарши халқаро аэропортига кўчирилади.
Uzbekistan Airways матбуот хизматининг билдиришича, 1 ноябрдан 25 декабрга қадар Uzbekistan Airways’нинг HY-065/066 ва HY-069/070 Тошкент—Термиз—Тошкент, HY-609/610 Термиз—Москва—Термиз, HY-711/712 Термиз—Санкт-Петербург—Термиз авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилади.
Аэропорт янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ёпилади.
Бундан олдинроқ Термиз халқаро аэропорти фаолияти 25 декабргача тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026