Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради, 52-автобус линияси ёпилади
12 март санасидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 5 та автобус йўналишида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳридаги йўловчи ташиш йўналишлари фаолияти мувофиқлаштирилади. Жумладан, Тошкент шаҳри аҳолисидан ва корхоналардан келиб тушган мурожаатлар асосида 2021 йил 12 март кунидан бошлаб 36, 52, 59, 78, 184-сонли автобус йўналишлари фаолиятига ўзгартиришлар киритилди.
- 36-сонли ТТЗ АШБ – Зенит заводи йўналишида ҳаракатланган автобус линияси Зенит заводи бекатидан Тикланиш маҳалласи ҳудудигача узайтирилади;
- 52-сонли Юнусобод 17-даҳаси – Чорсу савдо маркази йўналишидаги автобус линияси мазкур йўналишда хизмат кўрсатган хусусий корхонанинг ташаббуси асосида ёпилади;
- 59-сонли Сергели 12-даҳаси – Карвон бозори автобус йўналишидаги жадваллар сони 7 тадан 8 тага (+1) оширилди;
- 78-сонли Беруний метроси – Тошкент вокзали автобус йўналишининг ҳаракати Ифтихор, М.Турғунбоева, Боғи равон, Уста Ширин кўчалари орқали икки томонлама қисман ўзгартирилди;
- 184-сонли Бинокор қўрғони – Қипчоқ АШБ автобус йўналишининг ҳаракати Қипчоқ сўнгги бекатидан Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Сўғдиёна, Обиҳаёт, Файзли кўчалари орқали Сергели 4-даҳасигача узайтирилди.
2021 йил 10 март кунидан бошлаб 12-сонли Қўйлиқ деҳқон бозори – Бошлиқ мавзеси автобус йўналишининг икки томонлама ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан Толимаржон, Сарикўл, Янги замон, А.Фитрат, А.С.Банокатий, Г.Алиев, Темирйўлчилар, Сарикўл, КҲЙ, Туркистон, Т.Шевченко, Нукус кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилган эди. Шунингдек, янги 196-сонли Обод макон мажмуаси – Гулобод кўчаси автобус йўналиши ташкил этилган.
Аввалроқ Тошкентда икки йўналишда метробуслар ҳаракати йўлга қўйилиши айтилган эди.
Мавзуга оид
12:13
“Жудаям чанг, нафас олиб бўлмайди” – Тошкентда йўловчилар ифлос автобусда ташилмоқда
18:20 / 19.01.2026
Навоийда яна автобус ағдарилди
15:59 / 08.01.2026
Тошкентда қарама-қарши йўлдан ҳаракатланган электробус бўйича расмий изоҳ берилди
12:57 / 05.01.2026