Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич
Президент қарори билан, полковник Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Абдуллаев Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жорий йил март ойи охирида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Пробация хизматини ўз ичига оладиган Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди.
Мавзуга оид
13:51 / 11.12.2025
ИИВ ва FIA Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорликка келишди
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
12:50 / 29.11.2025
Маҳаллалар, туристик масканлар ва мактабларда қўриқлаш кучайтирилади
11:33 / 29.11.2025