Ўзбекистон | 09:27 / 05.10.2021
4244
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги бозорда оммавий жанжал содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган оммавий жанжал тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган қурилиш моллари бозорида оммавий жанжал содир бўлган. Жанжалда ўнлаб шахслар иштирок этган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди.

«Маълум қиламизки, ҳолат вилоят ИИБ маъсул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади», дейилади муносабатда.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид