Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таълим муддати ва қабул квотаси камайтирилади. Янги факультетлар ташкил этилмоқда
Фото: KUN.UZ
Бир ой муддатда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзоланган тегишли фармонда шундай дейилади.
Ҳужжат матнига кўра, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълим сифатини ошириш, шунингдек, мамлакатнинг замонавий ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда Университет фаолиятининг долзарб вазифалари ва йўналишларини қайта кўриб чиқилади.
Шунингдек, манфаатдор идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда амалиётда талаб қилинадиган мутахассисларнинг аниқ мақсадни кўзлаб тайёрланишини таъминлаш, улар орасидан дипломатик кадрларнинг истиқболли захирасини шакллантириш мақсадида бакалавриатда ўқиш муддатини
ва бакалавриатга қабул қилиш квоталарини камайтириш масаласи қайта баҳоланади.
Фармонда «Халқаро иқтисодиёт ва менежмент» ҳамда «Халқаро журналистика» мутахассисликлари бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг янги йўналишларини жорий қилиш белгиланмоқда.
Университетда хорижий мамлакатлар делегацияларига хизмат кўрсатиш ва расмий тадбирлар ўтказишни юқори ташкилий даражада таъминлайдиган профессионал таржимон ва гидларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этилади.
Мавзуга оид
20:42 / 16.08.2025
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи 15 фоизга оширилди
11:20 / 29.07.2024
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилди
14:49 / 25.07.2022
ЖИДУ “смарт университет”га айлантирилади — президент қарори
21:07 / 17.06.2022