Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Дипломатик ваколатхоналар Ухандан ўз фуқароларини олиб чиқиб кета олмаяпти
25 январь ҳолатига кўра, Хитойда коронавирусли зотилжамга чалинганлар ёки вирус юқтирган деб гумон қилинаётганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб маълум қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга кўра, 25 январь ҳолатига янги типдаги вирусдан вафот этганлар сони 41 нафарга, касалланганлар эса 1287 нафарга етган. Яна 1965 киши касалланган деган гумон билан шифокорлар назоратида. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида Хубей провинциясининг Ухань шаҳри ва бошқа 12та шаҳарлари карантин учун ёпилди. Гавжум жойларда вирус юқиши хавфининг юқорилигини инобатга олиб, санитария тадбирлари давомида ташқарига чиқмаслик тавсия этилмоқда.
«Карантин эълон қилиниши муносабати билан, тегишли ҳокимият органлари Хитойда аккредитация қилинган хорижий мамлакатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига чет эл фуқароларини карантин эълон қилинган шаҳарлардан эвакуация қилиш бўйича рад жавобини бермоқда. Карантин киритилганидан сўнг бошқа давлатнинг элчихоналари ўз фуқароларини эвакуация қилгани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади ТИВ билдиришида.
Таъкидланишича, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари вазиятни назоратга олган ҳамда барча масалаларни, жумладан зарурат туғилганда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш масалаларини ҳал қилиш учун тегишли ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
«Элчихона ва Бош консулхона вакиллари Ўзбекистон фуқаролари билан доимий мулоқот ўрнатган, жумладан «WeChat» ижтимоий тармоғида «Ухан 2020 Ўзбекистон» ва «Uzbeks in Wuhan» гуруҳлари ишлаб турибди», – дея қўшимча қилинган расмий хабарда.
Айни пайтда вазиятни мониторинг қилиш ва вируснинг Ўзбекистон ҳудудида тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида штаб ташкил этилди. Хавфли ҳудудлардан келадиган барча фуқаролар кузатувга олинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Уханда 30дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги маълум қилинган, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов улар ватанга олиб келиниши мумкинлигини айтган эди.
Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига (тел.: +86 135-1102-4242 Бобур Яҳёев, +86 139 1175-4476 Шуҳрат Умиров) ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +86 131-2255-5772, Азиз Улуғбеков) мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
17:56
Шавкат Мирзиёев йил давомида хорижий давлатларга 28 та ташрифни амалга оширди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025