Президент Тошкент метросининг қурилиши тугалланган «Юнусобод» йўналиши билан танишди
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги айрим объектларга ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали хабар қилди.
Давлат раҳбари дастлаб Тошкент метрополитенининг қурилиши тугалланган "Юнусобод" йўналиши 2-босқичи йўл ва бекатлари билан танишди. Мазкур лойиҳа доирасида 2,9 километр узунликдаги метро йўли ҳамда “Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари барпо этилиб, “Шаҳристон” бекатига уланди.
Телеканал хабарида айтилишича, метро поездларининг синов тариқасида ҳаракатланиш ишлари амалга оширилди. Таъкидланишича, ушбу лойиҳа бўйича ер ости туннел қисмини бурғилаш ишлари Германия технологияси асосида амалга оширилди.
Президент метро поездларининг ҳолати, бекатлардаги шароитлар билан танишди. Йўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма берилди.
Билдирилишича, эндиликда “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатлари орқали кунига 7,5 минг йўловчиларни ташиш ва хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
Мавзуга оид
18:05 / 03.01.2025
Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилади
17:09 / 03.01.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига таъзия мактуби йўллади
11:06 / 01.01.2025
Тошкентда 5 та автомашина ўзаро тўқнашди
00:02 / 01.01.2025