Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вақф» фонди режалари: чекка қишлоқларда сув чиқарилади, никоҳ тўйлари ўтказиб берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилган эди. Фонд Матбуот хизмати шу даврга қадар эришилган натижалар ва келгусидаги режалар ҳақда маълум қилди.
«Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ҳозирги кунда «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси ўтказилмоқда. Шу вақтга қадар 9 та вилоятдаги 306 та масжидга жами 367 млн сўмлик 13109 та китоб етказиб берилди.
Масжидларга «Қуръони карим», муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мўъжизалари», «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак васиятлари», «Оилада фарзанд тарбияси», «Сўраган эдингиз», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт», «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг», «Олтин силсила», «Иймон», «Очиқ хат» «Бахтиёр оила» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар», «Дунё ва дин одоби», «Нурул басар» «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқ одоблари» «40 фарз» «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шакли шамоиллари» «Тил офатлари», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Бахтли ҳаёт сари», «Ғийбат ўзи нима?», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси», «Муаллими соний», «Мен ҳам намоз ўқийман» каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилмоқда.
Саховат тадбирлари
Вақф хайрия жамоат фонди ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга доимий равишда ёрдам кўрсатиб келмоқда. Шу вақтга қадар фонд умумий ҳисобда 1 млрд сўмдан зиёд саховат ишларини амалга оширди. Жумладан, Қурбон ҳайитида Республика бўйича 10 тоннадан зиёд қурбонлик гўштлари фонд номидан тарқатилди. Шу билан биргаликда 400 та оилага истеъмол саватчаси берилди.
Келажак режалари қандай?
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг никоҳ ёшига етган фарзандларини никоҳ тўйларини ўтказиб бериш бўйича акция эълон қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, фонд томонидан «Оби ҳаёт» (чекка-чекка қишлоқ ва овулларда сув чиқариш), «Рўзғор» (кам таъминланган, боқувчиси йўқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига рўзғорлик қилиб берилади. Ушбу лойиҳани акция кўринишида ўтказиш режалаштирилган), «Эҳтиёжмандларга кўмак» (кийим-кечак, мебел, маиший электр-техника жиҳозлари ва бошқа уй-рўзғор буюмларни йиғиш ва эҳтиёжмандларга беғараз бериш) ҳамда «Обод хонадон» (ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни манзилларини топиш, уларнинг уй-жойларини қуриш ва таъмирлашга ёрдам бериш) каби лойиҳа ва акциялар ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, яна бир қатор хайрия тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.
Аввалроқ Бухоро вилоятидаги масжид ва мадрасаларга китоблар етказиб бериш акцияси давом эттирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
15:32 / 05.11.2018
Вақф хайрия жамоат фондининг «Меҳр-мурувват карвони» Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлди
15:02 / 05.11.2018
Қуръони Каримнинг брайл ёзувидаги ноёб нусхаси Ўзбекистонга келтирилди
22:35 / 17.10.2018
«Вақф» хайрия жамоат фонди янги лойиҳа бошлаганини маълум қилди
23:06 / 19.07.2018