Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябргача Солиқ қўмитаси ахборот тизимларининг ягона платформаси ишлаб чиқилади. Бунинг учун 2,4 миллион доллар ажратилиши белгиланди
2021 йилга мўлжалланган давлат дастурида халқаро стандартлар асосида Солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини ишлаб чиқиш белгиланди.
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Хабар қилинганидек, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Дастурнинг солиқ ислоҳотларига оид бандида Солиқ қўмитаси ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш тасдиқланган.
Ҳужжатда мазкур платформани 2021 йил 1 ноябргача ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, лойиҳага 2 миллион 400 минг доллар маблағ ажратилади.
Давлат дастурининг платформага оид амалий чора-тадбирлар қисмида:
- тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбуриятларни бажаришни енгиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш;
- солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш;
- маълумотларни визуализация қилиш тизимларини жорий этиш;
- ахборот тизимларини стандартлаштириш назарда тутилган.
Давлат солиқ қўмитаси, Молия, Иқтисодий тараққиёт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари платформа ишлаб чиқилиши учун масъул қилиб белгиланган.
Аввалроқ, президент фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилгани ва унда солиқ соҳаси бўйича 7 та таклиф илгари сурилгани хабар қилинган эди. Таклифлардан бири ягона платформа яратиш тўғрисида экани, бу орқали тадбиркорлик субъектларига мажбуриятларни бажаришда енгиллик бериш ва солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш назарда тутилгани қайд этилган.
Мавзуга оид
13:50 / 16.08.2022
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди
12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?
15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди
17:39 / 07.05.2022