Ўзбекистон | 17:44 / 28.01.2022
9435
1 дақиқада ўқилади

Тараққиёт стратегиясининг 2022 йилга оид қисми ижроси учун 16 миллиард доллардан ортиқ пул ажратилади

Фото: Юксалиш

Бугун, 28 январь «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони имзоланди. Бу ҳақда Юксалиш умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Маълум қилинишича, тараққиёт стратегияси 7 та устувор йўналиш, 398 та банд ҳамда 100 та мақсаддан иборат.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси халқ фаровонлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ва фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган йўналишни қамраб олган.

Стратегияни 2022 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар учун 55 триллион сўм (тақрибан 5,1 миллиард доллар) ва 11,7 миллиард АҚШ доллари ажратилиши назарда тутилмоқда.

Тайёрлаган:  Фаррух Абсаттаров

Мавзуга оид