Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда ёш тадбиркорни ИИБ ходимлари калтаклагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Aмударё тумани, Манғит шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фото: KUN.UZ
Ҳолатга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдириб, бу маълумотлар ёлғон эканини маълум қилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 23:00 да Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган истироҳат боғида “Ёшлар фестивали” ўтказилган. Тадбир якунланиб, фуқаролар тарқалаётган вақтда, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари, 7-8 нафар ёшлар ўзаро жанжаллашаётганини кўриб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Амударё тумани ИИБга таклиф қилишган.
Ёшлар орасида фуқаро У.Н. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаро У.Н. ва унинг шериклари ИИБга олиб келинган ва навбатчилик қисмида видеокамера тасвири остида тегишли профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлари тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шундан сўнг фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметов уни ҳақоратлаб, тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.
Фуқаронинг шикояти прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, туман ИИБ профилактика инспекторларининг ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланманган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Прокуратура Қорақалпоғистонда профилактика инспектори фуқарони калтаклаб ўлдиргани айтилган хабар юзасидан қўшимча маълумот берганди.
Мавзуга оид
14:43 / 04.10.2025
Қорақалпоғистонда "Саҳро садоси" халқаро фестивали бўлиб ўтади
08:50 / 26.09.2025
Қорақалпоғистонда аёл судялар улуши мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткичга етди
13:46 / 23.09.2025
Қорақалпоғистон ёшлари учун давлат ОТМга 500 та мақсадли квота ажратилди
13:26 / 23.09.2025