Ўзбекистон | 14:22 / 22.10.2020
2352
2 дақиқада ўқилади

Масс-медиадаги учрашувда Германия элчиси Ўзбекистонда ОАВ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида гапирди 

Бугун, 22 октябрь куни Масс-медиа фондида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув бўлиб ўтди.

Фонд хабарига кўра, учрашувда ҳар икки томонни қизиқтирган мавзулар муҳокама қилиниб, яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинган.

«Мен ҳам ушбу фикрга қўшилиб, яна бир бор таъкидламоқчиманки, бизнинг мамлакатимиз Германия ва бизнинг федерал ҳукуматимиз ҳамда Ўзбекистондаги элчи сифатида мен, албатта, Ўзбекистонда айнан журналистика ва матбуот эркинлиги соҳасида жуда катта натижаларга эришилгани ва бу йўналишда шаҳдам қадамлар ташланганига урғу бермоқчиман», – деган Германия элчиси Гюнтер Оверфельд.

Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ўтган ойда Буюк Британия элчиси билан ҳам учрашув ўтказганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Германиядаги таниқли ва етакчи фикр марказларидан бири – SWP халқаро ва хавфсизлик ишлари институти нашрида «Ўзбекистоннинг ўзгариши. Стратегия ва истиқболлар» номли тадқиқот иши эълон қилинган эди.

Мавзуга оид