Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors янгиланган Captiva ва Cadillac сотувини бошлайди, Lacetti ишлаб чиқариш тўхтатилади
Компания тақдим қилган маълумотларга кўра, 2023 йилдан Captiva ва Cadillac импортини бошлаш кўзда тутилган. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Nexia-3 ва Spark ўрнига бошқа бюджет моделлар сотуви йўлга қўйилмайди. Фақатгина 2026 йилдан янги Chevrolet моделини ишлаб чиқариш бошланиши белгиланган, бироқ айнан қайси модел экани номаълум.
UzAuto Motors’нинг сотувга чиқарилаётган акциялари андеррайтери ҳисобланган Freedom Broker компаниянинг яқин келажакдаги режалари ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисоботда келтирилишича, UzAuto Motors жорий йил охиридан Nexia-3 ва Spark , 2023 йилнинг охиридан эса Lacetti-Gentra автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Шу тариқа, фақат автомат узатмали варианти 127 млн 145 минг сўмдан сотилаётган Cobalt «Ўзавто»нинг энг арзон седанига айланади.
Ўз навбатида, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам Cobaltʼнинг янгиланган версияси ишлаб чиқарилиши мумкин. UzAuto Motors бу борада General Motors билан музокаралар бошлаган.

Компания тақдим қилган маълумотларга кўра, яқин йиллар ичида Nexia-3 ва Spark ўрнига бошқа бюджет моделлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмайди. Фақатгина 2026 йилга борибгина ҳозирча номи номаълум бўлган янги Chevrolet моделининг сотувлари бошланиши мумкин.
Ҳисоботда келтирилишича, жорий йилнинг охиридан бошлаб Trailblazer савдоси ҳам тўхтатилади. Компания режаларида 2023 йилдан Captiva ва Cadillac импортини бошлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, кейинги йилнинг охиридан янгиланган Equinox, 2024 йил ўрталаридан эса янгиланган Traverse сотувлари бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди
17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди
09:00 / 07.04.2025
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор
15:56 / 26.03.2025