Ўзбекистон | 10:22 / 13.12.2025
8734
2 дақиқада ўқилади

Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади

Қабристон назоратчисининг хатти-ҳаракати учун айбдорга чиқарилган ободонлаштириш бўлими кадрлар бўйича мутахассисининг иши Сурхондарё вилояти судининг кассация инстанциясида кўриб чиқилади.

Фото: Kun.uz

Kun.uz сурхондарёлик ёлғиз она Ирода Шарипованинг унга нисбатан Қизириқ тумани суди томонидан чиқарилган қарордан норозилиги юзасидан мурожаатини эълон қилган эди. Вилоят суди каналида берилган хабарга кўра, мазкур иш Сурхондарё вилоят судининг кассация инстанциясида кўриб чиқилади.

“11 декабр куни судланган И. Шарипова томонидан суднинг ҳукмига нисбатан кассация тартибида шикоят берилган бўлиб, айни пайтда мазкур шикоят жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди томонидан Сурхондарё вилоят судининг кассация инстанциясида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

Демак, биринчи инстанция суди ҳукмининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигига юқори инстанция суди томонидан ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Узун туман ободонлаштириш бўлими қабристон назоратчиси Абубакр Ҳотамов иш даврида Термиздаги диний мактабда ўқиган ва буни ташкилотдан беркитган. Унинг фаолиятини назорат қилиш ўша пайтда туман ободонлаштириш бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси Ирода Шарипованинг ваколатига кирмаган, раҳбарият ҳам бу ерда беэътиборлик қилганини тан олган ва камомад қопланган. Аммо Ирода айбдор деб топилиб, жазоланган.

Мавзуга оид