Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йил ихтисослаштирилган мактаб имтиҳонларига мантиқий саволлар ҳам қўшилади
2021 йилдан бошлаб, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига қарашли ихтисослаштирилган мактабларнинг имтиҳон саволларига мантиқий саволлар ҳам қўшилади. Шунингдек, олимпиада ғолиблари ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин бўлади.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Иқтидорли ёшларни танлаб олиш шуъбаси раҳбари ва қабул комиссияси раҳбари ўринбосари Шерзод Худойқулов агентликка қарашли 3та ихтисослаштирилган мактабда қабул жараёнларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
“Имтиҳон тартиби 3та ихтисослаштирилган мактабда ҳам бир босқичли тест синови шаклида бўлади. Бунда ҳар битта мактабнинг ўз ихтисослик фанидан келиб чиққан ҳолда тест тузилади ва шу орқали ўқувчилар саралаб олинади”, – деди Худойқулов 3 июл кунги матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, бу йилги имтиҳонлардаги муҳим ўзгаришлардан бири – тест синовларига мантиқий саволларнинг қўшилиши бўлади. Яъни ҳар бир мактабда ўзининг ихтисослик фанига мослашган мантиқий саволлар тест саволларига қўшилади.
Шерзод Худойқулов имтиҳон жавобларининг эълон қилинишига ҳам тўхталди. Унга кўра, ўқувчилар тест топшириб бўлганлари заҳоти ўз натижаларини кўришлари мумкин бўлади. Имтиҳонлар тугаганидан кейин қабул комиссияси барча ўқувчиларнинг балларини ҳисоблаб чиқиб, энг юқори балл олганлар кесимида қабул квотасига кўра қарорини чиқаради.
Aгентлик раҳбари Ҳилола Умарованинг сўзларига кўра, бу йил ихтисослаштирилган мактабларга олимпиада ғолиблари имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин. Бунда олимпиадада 5та йўналиш бўйича юқори ўрин олган ўқувчилар 10-синфга қабул қилинади.
Мавзуга оид
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:42 / 16.09.2025
Бакалаврга тестда имтиҳонсиз максимал балл бериладиган сертификатлар рўйхати янгиланди
18:11 / 15.09.2025