Жамият | 14:49 / 20.05.2021
3276
2 дақиқада ўқилади

18 ёшли йигит ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилди

Фарғона шаҳрида ҳайдовчига ҳужум қилган йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилмоқда.

Қайд қилинишича, 15 май куни соат тахминан 21:15 да М.М. Фарғона шаҳар марказида ҳайдовчи А.З. билан келишиб, уни “такси” сифатида ёллайди. “Spark” автомашинасида Фарғона шаҳар 8 март кўчасида жойлашган адирликка олиб бориб, А.З. шахсий иши билан автомашинасини тўхтатиб, пастга тушганида автомашинани қўлга киритиш мақсадида М.М. ёнида бўлган пичоқ билан ҳайдовчига ҳужум қилади. Қорин соҳасига бир маротаба уриб, транспорт воситасини босқинчилик йўли билан номаълум томонга олиб қочади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти бўйича олиб қочилган автомашинани “тўсиб ушлаш” тадбири эълон қилиниб, ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир қилган М.М. Фарғона тумани “Оқтом” МФЙ ҳудудида қўлга олинган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.М.га нисбатан ЖКнинг 267-моддаси 3-қисми “в” банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлар давомида М.М. автомашина ҳайдовчиси А.З. унга қўпол ҳазил қилгани, бу унга ёқмагани, шундан сўнг автомашинани олиб қочиб, ЙПХ ходимларини чалғитиш мақсадида автомобиль давлат рақамларини ечиб олгани, сўнг дўстларига янги автомашинани мақтангани борганини, бироқ ЙПХ масканидан ўтаётган вақтида ИИО ходимлари томонидан мажбурий равишда тўхтатилгани аниқланган.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида сув ортидан бир-бирларини тошбўрон қилган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид