Ўзбекистон | 08:42 / 15.01.2022
7703
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини учинчи шахсга ўтказишга рухсат берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил учун қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлайди ва ижара ҳақининг энг қуйи ва энг юқори миқдорларини тасдиқлайди ҳамда мазкур кўрсаткичларни “2022 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритади.

Белгиланишича, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилганда:

  • деҳқон, фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ижара ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ва компенсация тўловларини ҳисоблаш учун мустақил равишда баҳолаш ташкилотини ёллайди;
  • ер участкасининг ижара ҳуқуқи фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тегишли компенсация тўлиқ тўлаб берилгандан кейин тугатилади;
  • томонларнинг ўзаро келишуви бўлган тақдирда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш тўғрисидаги қарор ижарага берувчи томонидан қабул қилинади, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд тартибида кўриб чиқилади.

Aдлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Ер кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига қуйидагиларни:

  • қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини учинчи шахсга ўтказиш (реализация қилиш);
  • узоқ муддатли иккиламчи ижарага бериш;
  • давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлаш;
  • гаров таъминоти сифатида фойдаланиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Мавзуга оид