Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ ҳарорат кузатилади
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38-43 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даража иссиққача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июль кунлари кундузи ҳаво 43-45 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даража иссиққача кўтарилади. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37-42 даражагача пасаяди.
Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан
15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
18-24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.