Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида қатнашади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябр кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Россия томони раислигида ўтказиладиган "БРИКС плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди.
“Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган”, – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.а
БРИКС бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.
Мавзуга оид
07:40 / 07.11.2025
BRICS vs G7: 2026 йил ЯИМ ўсиши прогнозлари — BRICS устун
19:36 / 15.10.2025
Трамп BRICS тугаётганини эълон қилди
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025