Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати эълон қилинди
Рўйхатдан аллергияга қарши воситалар, шамоллаш ва ЎРВ касалликларини даволаш учун дорилар, жиғилдон қайнашини даволаш учун воситалар, витаминлар ва поливитаминлар, сурги воситалари, оғриқни қолдирувчи ва иситма туширувчи воситалар антисептиклар ўрин олган.
Фото: iStock
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланаётган» рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, ҳозирга кунда 1846 турдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, вазирлик матбуот хизмати келтирган жадвалда тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланаётган дорилар келтирилган.
Рўйхатдан аллергияга қарши воситалар, шамоллаш ва ЎРВ касалликларини даволаш учун дорилар, жиғилдон қайнашини даволаш учун воситалар, витаминлар ва поливитаминлар, сурги воситалари, оғриқни қолдирувчи ва иситма туширувчи воситалар антисептиклар ўрин олган.
Хусусан, парацетамол, аналгин, цитрамон, тайлол, терафлю, темпалгин ва спазмалгон каби дориларни рецептсиз олиш мумкин. Шунингдек, рўйхатда шамоллаш ва йўталга қарши сироп ва таблеткалар, антигистамин воситалар (супрастин, диазолин, лоратадин) ва антисептик воситалар мавжуд.
Дори воситаларини (рецепт билан ёки усиз) бериш шартлари ва қоидаларини Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг сайтида топиш мумкин.
Шу кунларда «Электрон рецепт» тизими жорий этилгани ортидан шифохоналарда тартибсизлик юзага келгани, шифокорлар эса рецепт ёзолмаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. «Электрон рецепт» тизими ҳозир Тошкент шаҳри ва 15 та туманда жорий этилган. Тизимни бутун республика бўйлаб кенгайтириш 2026 йил охиригача босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.
12 декабр куни вазирликда ижтимоий тармоқлардаги танқидларга жавобан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди. Гуруҳ таркибига шифокорлар, фармацевтика вакиллари ва IT мутахассислари кирган.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларнинг хавотирини тўлиқ тушунади ва таъкидлайдики: фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, болаларга, кекса ёшдаги шахсларга ва сурункали касалликка чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳеч ким зарур дори воситаларисиз қолмайди. Ушбу тоифадаги беморлар алоҳида назоратда бўлади», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Telegram’да дорихоналардан дори олиш тартиби билан боғлиқ сўровлар устувор бўладиган @ssv_pilotbot боти ҳам ишга туширилди.
Фақат рецепт бўйича бериладиган препаратлар реестрида эса 12815 та дори номлари ва дозалари мавжуд.
Мавзуга оид
11:07 / 25.12.2025
Тошкентда дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди
09:22 / 18.12.2025
Тошкент туманида 38 млрд сўмлик дори омбори фош этилди
14:40 / 17.12.2025
Рецептли дориларни онлайн аниқлаш хизмати ишга тушди
09:57 / 15.12.2025