Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ ҳайдовчиси хорижда ишлаб чиқарилган 38 қути дори воситасини 188,7 млн сўмга сотган вақтида ушланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.P.” МЧЖ ҳайдовчиси Ф.А. фуқаро А.Х.га хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган турли номдаги 38 қути дори воситаларини 188,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси — сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
12:58 / 11.02.2026
Тошкентда ижарадаги уйда нарколаборатория ташкил қилган талаба қўлга олинди
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026