Ўзбекистон | 20:21 / 07.03.2022
16303
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Фото: Magnus Lindkvist

Ёғингарчилик сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди. 8-16 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 2022 йил 8-16 март кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун, Шеробод туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Қўшработ, Паяриқ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
  • Жиззах вилояти: Фориш, Ғаллаорол, Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон. Бўстонлиқ туманларида;
  • Наманган вилояти: Чуст, Поп туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

“Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинган эди.

Мавзуга оид