Ўзбекистон | 18:27 / 05.11.2025
3139
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 5–7 ноябр кунлари ҳаво кескин ўзгариши туфайли Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент ҳудудларидаги тоғли жойларда қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 57 ноябр кунлари ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилаётгани сабабли тезкор огоҳлантириш эълон қилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши хавфи мавжуд.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Аввалроқ «Ўзгидромет»ҳафта ўртасида ҳарорат кечалари 0…–3 даража, шимолда –5 даражагача, кундуз кунлари +5…+10 даража илиқ бўлиши кутилаётганини маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид