Ўзбекистон | 13:10 / 18.10.2020
104436
1 дақиқада ўқилади

ОТМларда анъанавий таълимга рухсат берилади

Талабалар ва ота-оналар ўртасида анъанавий таълимга қайтиш борасида сўровнома ўтказилади.

ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари таҳлил қилинади, деб маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

17 октябрь куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги видеоселекторда шундай қарорга келинган.

“Олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.

Бу борада якуний қарор ОТМлар кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.

Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади”, – дейилади хабарда.

Мавзуга оид