Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели автомобил бозори Чиноз туманига кўчиши ҳақида хабарлар рад этилди
Тирбандликни камайтириш учун Сергели машина бозорининг Чиноз туманига кўчирилиши бўйича лойиҳа тайёрлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бозор маъмурияти бу маълумотларни рад этиб, ёлғон ахборот тарқатганлик бўйича қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтди.
Ижтимоий тармоқларда Сергели авомобил бозорини Янги Чиноз шаҳарчасига етмасдан, М-39 халқаро автомобил йўлининг ўнг томонидаги ҳудудга кўчириш бўйича лойиҳа тайёрлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бундан Тошкент шаҳри марказидан Сергели туманига кириш ва чиқишдаги тирбандликлар муаммосини ҳал этиш кўзлангани келтириб ўтилади.
Kun.uz вазиятга аниқлик киритиш учун Сергели бозори (“Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖ) маъмурияти билан боғланди.
“Бу фейк маълумот. Айрим телеграм-каналлар ва блогерлар тасдиқланмаган, ёлғон маълумотларни тарқатишяпти. Уларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрамиз. Бозор одатдаги тартибда ўз фаолиятини давом эттиряпти”, дейди бозор директори ўринбосари Руфат Мавлонов.
Аввалроқ, Сергели машина бозорида реконструкция ишлари бошлангани, бозор тўлалигича Tashkent Indexʼга кўчирилиши ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Аммо, бу маълумотлар ўз тасдиғини топмади.
Мавзуга оид
11:23 / 14.01.2026
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
17:18 / 18.11.2025
Ўзбекистон автомобил бозорида талаб тиклана бошлади
12:14 / 18.11.2025
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
12:21 / 31.10.2025