Ўзбекистон | 23:12 / 03.06.2020
161447
3 дақиқада ўқилади

1 августдан Ўзбекистонга хориждан автомашина олиб кириш қанчага арзонлашади?

Четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 доллар ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

Фото: Dreamstime

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Autostrada сайтининг ёзишича, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун божхона ставкалари

Ўзбекистон жисмоний шахс-резидентлари томонидан енгил автомобиллар импортига бож тўловлари ставкалари. Бож божхона қийматидан фоизларда ёки двигатель ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун АҚШ долларида ҳисобланади.

Агар автомобиль эркин савдо ҳудуди тўғрисида шартнома имзоланган мамлакатда (Россия, Украина, Қозоғистон ва МДҲдаги бошқа мамлакатлар) ишлаб чиқарилган бўлса, автомобилнинг ишлаб чиқарилганлиги СТ-1 сертификати билан тасдиқланган бўлса, бож тўлови олинмайди.

Ўзбекистонга олиб кириладиган импорт автомобиллар учун акциз солиғи

Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғи ставкалари.

Россия, Қозоғистон ёки Украинада ишлаб чиқарилган ва олиб кирилган автомобиллар учун автомобиль қийматининг 2 фоизи миқдорида имтиёзли акциз солиғи солинади. 

Бензин двигателли янги автомобиллар учун акциз солиғи ставкалари

Фойдаланилган импорт автомобиллар учун акциз солиғи ставкалари

Президент қарори билан акциз солиғи бекор қилинмоқда. Бож тўловлари ўзгаришсиз қолади. 

Аммо шунинг ўзи ҳам божхона қийматини камида 2400 долларга, балки ундан ҳам кўпроққа арзонлаштиради.

Яъни эндиликда Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган янги ва фойдаланилган автомобилларни олиб кириш арзонроққа тушади.

Эътиборга олинадиган жиҳати шуки, 8703 ТИФ ТН коди билан белгиланган транспорт воситалари тоифасига асосан йўловчи ташишга мўлжалланган енгил автомобиллар ва бошқа моторли транспорт воситалари (8702 товар позициясидаги моторли транспорт воситаларидан ташқари), жумладан, Президентнинг ПҚ-3818-сон қарорига иловада кўрсатилган айрим транспорт воситаларидан ташқари, юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган фургон-автомобиллар ҳамда пойга автомобиллари киради.

Мавзуга оид