Ўзбекистон | 09:13 / 19.06.2023
13370
1 дақиқада ўқилади

Мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар электрон шаклда берилади

Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади. 

9- ва 11-синфни битираётган ўқувчиларга шаҳодатномалар қоғоз шаклда эмас, электрон шаклда берилади.

Бунда битирувчилар ҳақидаги маълумотлар «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимига киритилади ва  ушбу маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқланади. 

Битирувчи ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқлангандан сўнг шаҳодатнома автоматик тарзда шакллантирилади ва унга QR-код тасвири туширилади.

Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади. Битирувчи «Электрон шаҳодатнома» (https://e-shahodatnoma.uz/) платформасига ID-карта, паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақамини киритиб шаҳодатномасини бепул юклаб олади.

Интернет етиб бормаган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ташкилотларига шаҳодатномалар электрон платформадан юклаб олиниб, чоп этилган ҳолда тақдим этилади.

Мавзуга оид