Ўзбекистон | 13:42 / 16.08.2022
21944
1 дақиқада ўқилади

Байрам кунлари ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами куни муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олиш имкониятига эга бўлади.

"2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент  фармонига асосан:

  • 2 сентябр —  жума, иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун;
  • 3 сентябр — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади. 
  • 3-4 сентябр (шанба ва якшанба кунлари) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун одатдаги дам олиш кунларидир.  

5 сентябрь барча учун иш куни бўлади. 

Шунингдек мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун дарслар ҳам 5 сентябр, душанбадан бошланади.

Мавзуга оид